• 12 210 сўм
    19.29
  • 14 171 сўм
    -132.44
  • 158 сўм
    0.05
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 210 сўм
    19.29
  • 14 171 сўм
    -132.44
  • 158 сўм
    0.05
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Тайинловлар 20 январ 16:12

Тошкент шаҳар ҳокимининг коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича янги ўринбосари тайинланди

Ушбу лавозимни Бош прокуратуранинг Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг қонуний ижро этилиши устидан назорат бошқармаси бошлиғининг собиқ ўринбосари эгаллади.

295
0
Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, Мирхамидов Мирмухаммад Миршахидович Тошкент шаҳар ҳокимининг комплаенс инвестиция коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Мирмуҳаммад Мирхамидов 1982 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, мутахассислиги ҳуқуқшунос. Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Адлия катта маслаҳатчиси.

Мирхамидов 2006 йилдан бошлаб прокуратура тизими органларида турли лавозимларда фаолият юритган.

2023 йилдан бугунги кунгача Бош прокуратура суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда қонунийлик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

295
0

Изоҳ