• 12 082 сўм
    -20.76
  • 13 837 сўм
    -153.27
  • 150 сўм
    -2.64
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 082 сўм
    -20.76
  • 13 837 сўм
    -153.27
  • 150 сўм
    -2.64
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 21 январ 11:26

2025 йилда Ўзбекистон аэропортлари 15 миллиондан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатди

Uzbekistan Airports 2025 йил якунларини сарҳисоб қилиб, йўловчилар оқими, юк ташиш ва хорижий авиакомпанияларни жалб қилиш кўрсаткичларининг ўсишини қайд этди.

183
0
Uzbekistan Airports

Январь-декабрь ойларида Ўзбекистон аэропортлари 128 972 та авиарейсга хизмат кўрсатди, бу 2024 йилга нисбатан 14 фоизга кўпдир. Бу ҳақда Uzbekistan Airports Матбуот хизмати хабар берди.

92 480 та рейс халқаро йўналишларда, яна 36 492 та рейс ички йўналишларда амалга оширилди.

Йил давомида мамлакат аэропортлари 15,5 миллион йўловчига хизмат кўрсатди, бу ўтган йилга нисбатан 15 фоизга кўпдир. Шундан 12,7 млн йўловчи халқаро рейслардан, 2,8 млн йўловчи эса ички йўналишлардан фойдаланган.

Ижобий динамика юк сегментида ҳам сақланиб қолмоқда. 2025 йилда Ўзбекистон аэропортлари орқали 98 137 тонна юк ва почта ўтган, бу ўтган йилга нисбатан 12 фоизга кўпдир.

Бундан ташқари, ўтган йили Ўзбекистон аэропортларига тўртта янги йўловчи авиакомпанияси жалб қилинди: Хитойнинг Air China ва China East авиакомпаниялари.

Бундан ташқари, ўтган йили Ўзбекистон аэропортларига тўртта янги йўловчи авиакомпаниялари жалб қилинди: Хитойнинг Air China ва China Eastern, Кореянинг T’Wаy ва Малайзиянинг Air Asia.

183
0

Изоҳ