Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, ўтган йил давомида ҳоким ёрдамчилари томонидан содир этилган коррупциявий жиноятлар юзасидан маълумотлар очиқланди.
Олий суд маълумотига кўра, ўтган йили республика бўйича судлар томонидан 153 та жиноят иши кўриб чиқилиб, 252 нафар ҳоким ёрдамчиси коррупцияга оид жиноятлар учун жиноий жавобгарликка тортилган.
"Жазо чоралари доирасида улардан 37 нафарига озодликдан маҳрум қилиш, 38 нафарига озодликни чеклаш, 160 нафарига ахлоқ тузатиш ишлари ва 12 нафарига жарима жазоси тайинланган. Шунингдек, қолган 5 нафарига бошқа турдаги жазо чоралари қўлланган," - дейилади хабарда.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги барча давлат органлари ва ташкилотларнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини ҳамда келгусида ҳам бу борада услубий кўмак беришга тайёр эканини маълум қилди.
Изоҳ