• 12 128 сўм
    29.9
  • 14 419 сўм
    65.79
  • 159 сўм
    -0.12
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 128 сўм
    29.9
  • 14 419 сўм
    65.79
  • 159 сўм
    -0.12
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Спорт 21 январ 21:40

Ҳусниддин Алиқулов учун мавсум якунланди: жароҳат сабабли у ЖЧда иштирок эта олмайдиган бўлди

Ўзбекистон МТЖ ҳимоячиси Туркия Суперлигаси доирасидаги ўйинга жиддий жароҳат олганлиги сабабли 6-9 ой майдонга туша олмайди.

153
0
caykurrizespor.org.tr

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Туркиянинг "Чайкур Ризеспор" клуби ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов Туркия Суперлигасининг "Гёзтепе"га қарши ўйинида тиззасидан оғир жароҳат олди. Футболчи яқин 6-9 ой майдонга туша олмайди ва катта эҳтимол билан 2026 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади.

"Чайкур Ризеспор" тиббий комиссияси раиси, профессор Ҳасан Турут жароҳатнинг жиддийлигини тасдиқлаб, Алиқуловнинг чап тиззасида жарроҳлик аралашувини талаб қиладиган бир нечта оғир жароҳатлар аниқланганини расман маълум қилди. Бу ҳақда футбол клуби ўзининг Instagram'даги расмий саҳифасида ҳам маълум қилди.

Тез орада ҳимоячи операция қилиниши керак, шундан сўнг тикланиш тахминан 6 ойдан 9 ойгача давом этади. Шу сабабли Ҳусниддин Алиқуловнинг мавсумнинг қолган ўйинларида майдонга тушиши ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этиши катта сўроқ остида қолмоқда.

153
0

Изоҳ