• 12 128 сўм
    29.9
  • 14 419 сўм
    65.79
  • 159 сўм
    -0.12
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 128 сўм
    29.9
  • 14 419 сўм
    65.79
  • 159 сўм
    -0.12
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Иқтисодиёт 22 январ 11:19

Марказий банк: кредит бўйича кечиктирилган тўлов суммасига баъзи банклар йиллик 180 фоизгача фоиз қўшади

Регуляторнинг таъкидлашича, банклар аслида кредитларни тўлашдан эмас, балки уларни кечиктиришдан манфаатдор. Тижорат банкларига огоҳлантиришлар юборилди.

156
0
UzNews.uz

Марказий банк кредит (микроқарз) шартномаларида назарда тутилган тўловлар бўйича мажбуриятлар қарз олувчи томонидан ўз вақтида бажарилмаган ҳолларда чоралар ва санкциялар қўллаш амалиётини ўрганиб чиқди.

Маълум бўлишича, айрим ҳолларда кредитлар бўйича тўловларни кечиктирганлик учун банклар томонидан қўлланиладиган санкциялар миқдори кредиторларнинг ҳақиқий харажатларига мос келмайди.

Хусусан:

- тўлов муддатлари бузилганда муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасига ҳисобланадиган фоизлар кредит шартномасида белгиланган йиллик ставкага нисбатан 1,5-3 баравар, айрим ҳолларда эса йиллик 150-180 фоизгача оширилади. Бунда мазкур жарима фоизлари амалда мустақил даромад манбаига айланади;

- кредит бўйича фоизлар тўлаш кечиктирилганда йиллик миқдори кредитнинг бошланғич қийматидан бир неча баравар ортиқ бўлган ҳар кунлик пеня (уни ҳисоблашнинг белгиланган юқори чегараси мавжуд бўлмаганда) ҳисобланади;

- ҳар бир кечиктирилган ҳолат учун кредиторнинг ҳақиқий харажатлари билан боғлиқ бўлмаган қўшимча бир марталик жарималар қўлланилади.

Шунингдек, оширилган фоиз ставкаси, пеня ва бир марталик жарима чораларини бир вақтнинг ўзида қўллаш ҳолатлари ҳам аниқланган.

Натижада, тўловларни кечиктириш билан боғлиқ қўшимча харажатларнинг умумий суммаси кредит ёки кўрсатилган хизматнинг бошланғич қийматидан бир неча баробар ошиб кетади ва қарз олувчи учун ҳақиқий молиявий юк шунчалик ортиб кетадики, мажбуриятларни бажариш иқтисодий жиҳатдан қийинлашади.

"Бундай амалиётлар натижасида кредиторга қарзни кечиктиришга йўл қўйиш ёки уни ўз вақтида тўлашни рағбатлантирмаслик фойдалироқ бўладиган иқтисодий модель шаклланади," - дея таъкидлади регулятор.

Бундай характердаги кредит шартномаларидаги шартлар объектив равишда тўлов интизомини таъминлашга ёрдам бермайди, аксинча, кечикиш фактидан даромад олиш учун шарт-шароит яратади ва кредитлаш шартларини бузиб кўрсатади, бу эса шаффофлик тамойилининг бузилиши хавфини келтириб чиқаради, яъни қарз олувчи кредит олиш тўғрисида қарор қабул қилиш босқичида мажбуриятларни бузишнинг ҳақиқий молиявий оқибатларини тўлиқ баҳолай олмайди.

Бундай амалиётлар томонлар манфаатлари мувозанатини бузади, ижтимоий хатарларнинг ошишига, фуқаролар мурожаатларининг кўпайишига ва банк тизимига бўлган ишончнинг пасайишига олиб келади.

Марказий банкнинг таъкидлашича, ўз вақтида тўлаш мажбуриятларини бузганлик учун қўлланиладиган санкциялар кредитор томонидан даромад олишнинг иқтисодий жиҳатдан фойдали механизмига айланмасдан, балки компенсация хусусиятига эга бўлиши ва қарз олувчининг жавобгарлик чоралари мустақил фойда манбаига айланадиган шартнома шартларини шакллантирмаслиги керак.

Бундай ҳолатларнинг мавжудлиги қарз олувчилар учун тўловларни кечиктириш оқибатларининг шаффофлигини таъминлаш ва бундай қоидабузарликлардан асоссиз фойда кўришга йўл қўймаслик мақсадида кредит шартномалари бўйича мажбуриятларни бузганлик учун молиявий жавобгарлик миқдорларини аниқ белгилаш тўғрисидаги қонунчилик талабларини қайта кўриб чиқишнинг асосий сабабларидан биридир.

156
0

Изоҳ