• 12 128 сўм
    29.9
  • 14 419 сўм
    65.79
  • 159 сўм
    -0.12
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 128 сўм
    29.9
  • 14 419 сўм
    65.79
  • 159 сўм
    -0.12
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 14:29

Президент эътиборсизлик ва масъулиятсизликка йўл қўйгани учун Солиқ қўмитаси раиси ўринбосарини ишдан олди

Давлат раҳбари Солиқ қўмитасида қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини сунъий шакллантириб, кейинчалик бюджетдан ноқонуний қоплаб бериш ҳолатлари кўпайиб бораётганини кўрсатиб ўтди.

343
0
uznews.uz

Давлат раҳбари пойтахтдаги солиқ инспекциялари қониқарсиз ишлаётгани ҳақида гапирар экан, бу лавозимда етти йилдан буён ишлаб келаётган Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаевнинг масъулиятсизлиги ва лоқайдлигини кўрсатиб ўтди.

Фаолияти якунларига кўра, М. Мубин Мирзаев эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур тумани солиқ инспекцияси масъул бўлган "Чорсу" бозорида тўлов интизоми йўқлигини кўрсатиб ўтди. Унинг таъкидлашича, "Малика" савдо мажмуасида вазият янада оғир.

"Мажмуада 1,5 мингга яқин тадбиркор фаолият юритаётган бўлса-да, уларнинг атиги чорак қисми рўйхатдан ўтган, 25 фоизи ойига 1 миллион сўм солиқ тўламайди. Бундан ташқари, декабрь ойида пластик карталар орқали 600 млрд сўмлик савдо айланмаси яширилган," - деди президент.

Қайд этилишича, шаҳар солиқ бошқармаси томонидан бюджетга тушумлар режаси фаолият юритаётган ва ҳалол тадбиркорларга ортиқча ҳисобланган маблағлар ҳисобидан бажарилмоқда. Хусусан, 46,4 мингта корхонадан ортиқча тўловлар сифатида 876 млрд сўм ундирилган.

Шунингдек, Солиқ қўмитасида қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммаларини сунъий равишда шакллантириш ва кейинчалик бюджетдан ноқонуний қоплаш ҳолатлари кўпайган. Ўтган йили қўшилган қиймат солиғини ноқонуний қайтариш ҳолатлари бўйича 20 нафар солиқ органи ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

343
0

Изоҳ