Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан 29 январь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.
Ташриф дастурида Анқара шаҳрида икки давлат раҳбарлари раислигида Стратегик ҳамкорлик кенгашининг тўртинчи йиғилишини ўтказиш кўзда тутилган. Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш масалалари диққат марказида.
Сиёсий мулоқотни ривожлантириш, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида кооперация лойиҳаларини илгари суриш, транспорт жиҳатидан ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилади.
Фаол маданий-гуманитар алмашинувни давом эттириш масалалари ҳам кўриб чиқилади. Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилади.
Олий даражадаги музокаралар якунида салмоқли ҳужжатлар тўпламини имзолаш режалаштирилган.
Бундан ташқари, икки мамлакат етакчилари қатор гуманитар тадбирларда иштирок этадилар.
Изоҳ