• 12 128 сўм
    29.9
  • 14 419 сўм
    65.79
  • 159 сўм
    -0.12
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 128 сўм
    29.9
  • 14 419 сўм
    65.79
  • 159 сўм
    -0.12
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал Бугун, 19:14

Тошкентда киберфирибгарлар ўйин ниқоби остида 200 млн сўмдан ортиқ маблағни ўзлаштирган - видео

Uzum платформасида совринлар ўйнаш баҳонасида жиноятчилар фуқароларга қўнғироқ қилиб, уларни кредит олиш ва пул ўтказишга кўндиришган, шундан сўнг уларни ўзлаштириб, алоқани узишган.

70
0
Тошкент вилояти ИИББ

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси томонидан ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда Чилонзор туманидаги кўп қаватли уйнинг ертўласида ноқонуний колл-марказ - "кибербункер" фаолияти аниқланди. Бу ҳақда пойтахт вилояти ИИББ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Аниқланишича, Андижон вилоятида яшовчи, муқаддам фирибгарлик жинояти учун икки марта судланган 31 ёшли шахс жиноий шериклари билан фуқароларга қўнғироқ қилиб, уларга Uzum Market маркетплейсида ўтказилган "совринли ўйин"да ютиб олгани ҳақида ёлғон маълумот берган.

Жиноятчилар "совға" олиш баҳонасида фуқароларни кредит ёки микроқарз шаклида расмийлаштирилган маблағларни "Alhikma Ilm" МЧЖ ҳисоб рақамларига вақтинча ўтказишга кўндириб, кейинчалик ушбу маблағлар уларнинг компанияси томонидан қопланишини ваъда қилган. Шу тариқа улар жабрланувчилардан пул олган.

Бундан ташқари, гуруҳ аъзолари савдо платформаларида гўёки товар етказиб берувчилар сифатида рўйхатдан ўтган. Буюртмани етказиб беришни талаб қилган ёки норозилик билдирган баъзи харидорларга атайлаб арзон, сифатсиз ёки буюртмага умуман мос келмайдиган маҳсулотлар юборилган. Ушбу усул билан жабрланувчиларнинг эътибори чалғитилган, бу эса жиноятчиларга ажратилган кредит ёки микроқарз лимитларини тўлиқ ўзлаштириш имконини берган.

Маблағ ўтказилгандан сўнг, жабрланувчилар билан алоқа бутунлай тўхтатилган.

Текширувлар давомида Чилонзор туманида "Alhikma Илм", "Aksiya Tech Shoop" ва "Grandbook" МЧЖлар орқали ташкил этилган "кибербункер"да 16 нафар оператор фаолият юритгани аниқланган. Улар ижтимоий тармоқлардаги сохта онлайн-дўконлар номидан юзлаб фуқароларга қўнғироқ қилишган.

Маълум бўлишича, гумонланувчилар 50 нафар фуқаронинг 200 млн сўмдан ортиқ маблағини ноқонуний ўзлаштирган.

Тезкор тадбирлар давомида 22 дона компьютер, уяли телефон, сим карта, банк пластик карталари ҳамда 2500 нафардан ортиқ фуқаронинг шахсий ва молиявий маълумотлари тўлиқ кўрсатилган рўйхатлар ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳозирда гуруҳ аъзоларининг республиканинг бошқа ҳудудларидаги бошқа фирибгарлик ҳолатларига алоқадорлигини аниқлаш ҳамда фуқароларга етказилган моддий зарарни ундириш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

"Alhikma Ilm", "Aksiya Tech Shoop" ёки Grandbook МЧЖ фаолияти билан боғлиқ хатти-ҳаракатлардан жабрланганларни Тошкент вилояти ИИББ навбатчилик қисмига телефон орқали +998 71 762-21-35, +998 71 762-20-24, +998 71 762-20-25 ёки энг яқин ички ишлар бўлимига мурожаат қилишга чақирди.

70
0

Изоҳ