• 12 176 сўм
    -4.28
  • 14 152 сўм
    12.08
  • 155 сўм
    -1.65
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 176 сўм
    -4.28
  • 14 152 сўм
    12.08
  • 155 сўм
    -1.65
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Об-ҳаво 29 январ 18:14

Синоптиклар февраль ойида ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутаётганини айтди

Бу йил қишнинг сўнгги ойида ҳарорат кўрсаткичлари -5 дан +18 даражагача ўзгариб туради.

408
0
uznews.uz

"Ўзгидромет" хабарига кўра, февраль ойининг биринчи беш кунлигида нам об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Республика бўйича асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Ҳаво ҳарорати кечалари +5...+10 даражагача, кундуз кунлари +13...+18 даражагача аста-секин кўтарилади.

Кейинчалик ойнинг охиригача ҳарорат кечалари +2...+7 дан 0...-5 даражагача, кундуз кунлари +5...+10 дан +13...+18 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда.

Ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик алоҳида кунларда, ҳар ўн кунликда 2-3 кун бўлиши кутилмоқда.

Қайд этилишича, 21 асрнинг энг совуқ ойи 2014 йилнинг феврали бўлиб, ўртача ойлик ҳарорат меъёрдан 4-8 даражага паст бўлган. Энг иссиқ ойлар 2004, 2016 ва 2021 йилларнинг февраль ойлари бўлиб, уларда ўртача ойлик ҳарорат иқлимий меъёрдан 3-6 даражага юқори бўлган.

408
0

Изоҳ