Танлов финали илк бор Ўзбекистон пойтахтида Uzcosmos агентлиги, Uzum миллий рақамли экотизими, ICESCO халқаро ташкилоти ва Sehriyo мактаби кўмагида ўтказилади.
Мазкур лойиҳа STEAM таълим йўналиши бўйича кадрлар тайёрлашнинг интерфаол усулларидан бири бўлиб, ёшларнинг илмий ва ижодий қобилиятларини янада ривожлантириш, уларни аэрокосмик соҳасига жалб қилиш ва янги авлод космик муҳандисларини тайёрлашда муҳим аҳамият касб этади.
«Бундай ташаббуслар мамлакатнинг муҳандислик ва космик саноати келажагига сармоядир. Биз истеъдодлар ўз ғояларини амалга ошириш учун ҳақиқий имкониятларга эга бўладиган, фан ва бизнес эса етакчиларнинг янги авлодига айланадиган экотизим яратмоқдамиз. CanSat финалининг Тошкентда ўтказилиши Ўзбекистоннинг бутун космик саноати учун муҳим қадамдир. Ва, албатта, биз бу йил ёшларнинг муҳандислик салоҳиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлайдиган ва мамлакатнинг миллий инновацион экотизимини мустаҳкамлашга ҳисса қўшадиган Uzum компанияси яна ҳамкоримиз бўлганидан фахрланамиз», – дейди Uzcosmos агентлигининг фан, инновациялар ва технологиялар трансфери бўлими бошлиғи Хумоюн Раҳмонов.
«Ташкил этилганимиздан буён биз Uzum да иқтидорли ёшларни излаб, мамлакат келажагини қурадиганларни фаол қўллаб-қувватлаб келмоқдамиз. Космик технологияларни ривожлантириш бизнинг мамлакат келажаги, унинг технологик суверенитетига қўшган ҳиссамиздир. Биз Ўзбекистоннинг ушбу соҳадаги ютуқларини фахр билан кузатамиз ва муҳандислик-космик мактабни шакллантиришга ўз ҳиссамизни қўшаётганимиздан мамнунмиз. Ушбу танлов орқали мамлакатимизнинг юзлаб ёш мутахассислари ўз орзулари сари илк қадамларини қўйишади», – дейди ташқи алоқалар ва ижтимоий лойиҳалар раҳбари Мария Скорик
Халқаро финалнинг Тошкентда ўтказилиши Ўзбекистоннинг космик соҳани ва STEM йўналишларга йўналтирилган таълим дастурларини ривожлантиришдаги ютуқларини акс эттиради. Мамлакат миллий космик ташаббусларни фаол ривожлантирмоқда, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилмоқда ва келажакдаги технологик лойиҳалар учун кадрлар базасини шакллантирмоқда.
Иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш қуйидаги ҳавола орқали амалга оширилади: training.cmspace.uz/youth-projects/16.
Қўшимча маълумот учун: t.me/uzcosmosevents
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ