• 12 188 сўм
    -48.45
  • 14 367 сўм
    -73.02
  • 159 сўм
    -0.01
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 188 сўм
    -48.45
  • 14 367 сўм
    -73.02
  • 159 сўм
    -0.01
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал Бугун, 14:18

Сурхондарёда банкоматлар учун ажратилган қарийб 400 млн сўмни ўзлаштирган банк ходимлари ушланди

Икки киши қўлга олинди. Улардан бири тижорат банкининг Банк хизматлари маркази филиали собиқ мудири бўлиб, банкоматларга хизмат кўрсатиш учун ажратилган 262 млн сўмдан ортиқ маблағни ўзлаштирган.

484
0
uznews.uz

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида банкоматларга ажратилган пулни ўзлаштирган шахслар аниқланди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Матбуот хизмати.

Унга кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жарқўрғон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ҳудудий тижорат банки банк хизматлари маркази собиқ шўъба мудири Т.С. ўзига бириктирилган банкоматларга ажратилган 262,5 млн сўмни, шунингдек назоратчи кассири С.Н. 132,8 млн сўмни ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

484
0

Изоҳ