• 12 188 сўм
    -48.45
  • 14 367 сўм
    -73.02
  • 159 сўм
    -0.01
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 188 сўм
    -48.45
  • 14 367 сўм
    -73.02
  • 159 сўм
    -0.01
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал Бугун, 14:50

Пора олишда айбланган Шароф Рашидов тумани ҳокимига ҳукм ўқилди

Туманнинг собиқ ҳокими ЖКнинг тўртта моддаси билан айбланмоқда. У ва унинг бўйсунувчиси қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

676
0
Шароф Рашидов туман ҳокимлиги

Ўтган йилнинг июль ойида Шароф Рашидов тумани ҳокими Маҳмуд Холбўтаев ва унинг қўл остидаги ҳокимлик бош мутахассиси пора олаётганда қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик.

Бош мутахассис қурилиш соҳасида фаолият юритувчи корхона раҳбарига туманда кўп қаватли турар-жой биноси қуриш учун ер майдони ажратишга ваъда берган. Бунинг учун у 30 минг доллар талаб қилган. Судланувчи сўралган пулдан 10 минг долларини олиб, туман ҳокимига берган.

Мазкур ҳолат жиноят ишлари бўйича Зомин туман судида кўриб чиқилиб, суд ҳукми ўқилди, деб хабар беради Олий суд Матбуот хизмати.

Ҳукмга кўра, Маҳмуд Холбўтаев қуйидаги жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди:

• ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми "б, в, г" банди (такроран ёки хавфли рецидивист томонидан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ шахслар томонидан мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан содир этилган ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш);

• ЖКнинг 206-моддаси 1-қисми (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш);
• ЖКнинг 210-моддаси 3-қисми "а" банди (Жуда кўп миқдорда пора олиш),
• ЖКнинг 229-4-моддаси 2-қисми "а" банди (такроран содир этилган ер бериш тартибини бузиш).

Собиқ ҳокимга нисбатан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан 3 йил муддатга маҳрум қилиб, 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ва БҲМнинг 150 баравари (61,8 млн сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Шароф Рашидов тумани ҳокимлигининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича бош мутахассиси лавозимида ишлаган Н.И. ЖКнинг 28-моддаси (жуда кўп миқдорда пора олишда иштирокчилик қилиш) орқали 210-моддаси 3-қисми "а" банди билан айбдор деб топилди.

Унга 2 йил муддатга давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида ҳамда моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Маҳкумлар тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўтайдилар.

676
0

Изоҳ