• 12 210 сўм
    19.29
  • 14 171 сўм
    -132.44
  • 158 сўм
    0.05
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 210 сўм
    19.29
  • 14 171 сўм
    -132.44
  • 158 сўм
    0.05
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Сиёсат Бугун, 10:50

Ўзбекистон ва Эрон ТИВ вазирлари барча низоларни тинч йўл билан ҳал этиш тарафдори эканини билдирди

Икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари минтақадаги вазиятнинг ривожланишини муҳокама қилиб, барча келишмовчиликларни фақат дипломатия йўли билан ҳал қилиш зарурлигини таъкидладилар.

881
0
uznews.uz

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Эрон ташқи ишлар вазири Саид Аббос Аракчи билан телефон орқали мулоқот қилди.

Томонлар минтақадаги вазиятнинг ривожланишини муҳокама қилиб, унинг янада кескинлашиши жиддий гуманитар оқибатлар ва хавфсизликка таҳдидларни келтириб чиқариши мумкинлигини таъкидладилар.

Вазирлар барча келишмовчилик ва низолар фақатгина мулоқот ва дипломатия орқали тинч йўл билан ҳал этилиши кераклиги ҳақидаги изчил ва принципиал позицияни тасдиқладилар.

Бахтиёр Саидов, шунингдек, тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди ва сўнгги воқеалар оқибатида жабрланган оилаларга ҳамдардлик билдирди.

881
0

Изоҳ