• 12 136 сўм
    -22.37
  • 14 068 сўм
    -98.88
  • 153 сўм
    -0.58
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 136 сўм
    -22.37
  • 14 068 сўм
    -98.88
  • 153 сўм
    -0.58
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 14:40

АҚШ мамлакатда ноқонуний бўлиб турган 70 дан ортиқ ўзбекистонликни депортация қилди

Парвоз АҚШ томонидан мамлакатнинг ўз чегаралари хавфсизлигини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари доирасида амалга оширилди.

337
0
uznews.uz

Бугун, 11 март куни Америка Қўшма Штатлари депортация рейсини амалга оширди, унда мамлакатда бўлиш учун қонуний асосга эга бўлмаган 72 нафар Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди. Бу ҳақда АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси хабар берди.

Ушбу рейс АҚШнинг ўз чегаралари хавфсизлигини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари доирасидаги навбатдаги чора бўлди.

Қайд этилишича, президент Дональд Трамп лавозимга киришганидан буён мамлакат ноқонуний иммиграцияга қарши курашиш, ўз чегаралари ва фуқароларини ҳимоя қилиш сиёсати доирасида 1000 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароларини депортация қилган.

Элчихона АҚШ ҳудудига ноқонуний кирган шахслар қамоққа олиниши ва кейинчалик депортация қилиниши мумкинлигини эслатди.

"Қўшма Штатлар Ўзбекистон ҳукуматига депортация тадбирларини ўтказишда яқиндан ҳамкорлик қилгани учун чуқур миннатдорлик билдирди," - дейилади хабарда.

337
0

Изоҳ