• 12 102 сўм
    -33.37
  • 13 990 сўм
    -77.41
  • 153 сўм
    -0.32
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 102 сўм
    -33.37
  • 13 990 сўм
    -77.41
  • 153 сўм
    -0.32
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 13 март 09:32

Туркия авиакомпанияси самолёти Самарқанд халқаро аэропортига фавқулодда қўнди

Turkish Airlines’нинг Boeing 787 экипажи бортдаги йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли муқобил аэродромга йўл олишга қарор қилди.

139
0
Uzbekistan Airports

Хошимин шаҳридан Истанбулга йўл олган Turkish Airlines авиa компаниясининг TK163 рейси Самарқанд халқаро аэропортига фавқулодда қўнди. Бу ҳақда Uzbekistan Airporst Матбуот хизмати хабар қилди.

Boeing 787 экипажи бортдаги йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли муқобил аэродромга йўл олишга қарор қилди.

Самолёт Самарқандга Тошкент вақти билан соат 3:40 да қўнди. 1959 йилда туғилган Франция фуқароси бўлган йўловчига тезкор тиббий ёрдам кўрсатилди. Дастлабки маълумотларга кўра, юрак хуружи гумон қилинмоқда. Йўловчи ва унга ҳамроҳ бўлган икки киши қўшимча текширув ва даволаниш учун тиббиёт ходимларига топширилди.

Зарур амалиётлар бажарилгандан сўнг, парвоз давом эттирилди. Маҳаллий вақт билан соат 5:11 да Turkish Airlines авиакомпаниясининг рейси Истанбулга жўнаб кетди.

139
0

Изоҳ