Ўзбекистонда йирик миқдорда кредит маблағларини олиб, уларни қайтармасдан Туркияда яшириниб юрган 37 ёшли, Самарқандда туғилган фуқаро Б.А. қўлга олинди.
Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасидаги ҳамкорлик натижасида мазкур шахснинг жойлашуви аниқланиб, у белгиланган тартибда ушланди.
Шундан сўнг, унга нисбатан қонуний чоралар кўриш мақсадида фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди.
Ҳозирда Б.А.га нисбатан қонунчиликка мувофиқ тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ