Мексикада бир эркак билан хайрлашув маросими вақтида икки аёл ўртасида жанжал келиб чиқди. Маълум бўлишича, улар иккаласи ҳам марҳум билан муносабатда бўлган. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.
Гувоҳларнинг айтишича, воқеа маросим пайтида тобут ёнида турган аёл бошқасининг эътиборини тортганидан сўнг бошланган.
Можаро маросим пайтида аёллардан бирининг "севгилим, сени соғинаман" деган сўзларидан бошланган. Бу гапни эшитган бошқа аёл ҳам марҳумни ўзининг севгилиси деб билишини айтиб, вазият кескинлашган. Вазиятни тинчлантириш учун бошқа иштирокчилар аралашишга мажбур бўлган.
Ҳодиса акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Фойдаланувчилар фикри иккига бўлинди: айримлар бу ҳолатга ҳазиломуз ёндашган бўлса, бошқалар уни қоралади.
Изоҳ