Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Доно Бобоханова вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон давлат драма театри хабар берди.
Данисия Даяновна Бобохонова 1946 йил 20 ноябрда Қозоғистонда туғилган. 1970 йил Александр Николаевич Островский номидаги Тошкент давлат театр-рассомлик институтининг (ҳозирда Маннон Уйғур номидаги Тошкент давлат санъат институти) мусиқали театр актёрлиги бўлимини тамомлаган.
Актёрлик фаолиятини 1968 йилда „Ёш гвардия“ театрида (ҳозирда Аброр Ҳидоятов номидаги ўзбек давлат драма театрида) бошлаган.
1996 йили „Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист“ фахрий унвони билан тақдирланган.
Изоҳ