Ярмарка давомида талабалар ва битирувчилар етакчи компаниялар вакиллари билан бевосита мулоқот қилиб, иш ва амалиёт имкониятлари бўйича муҳим маълумотларга эга бўлишди. Тадбирда BYD Uzbekistan Factory, Uzbekistan Airways, ADM Jizzakh, Artel Electronics, Pepsi Uzbekistan, UzAuto Motors, Ipak Yo‘li Bank, Hyundai Elevator, Hisense HVAC ҳамда Hyundai Rotem каби нуфузли ташкилотлар иштирок этди.
Кун давомида қабул комиссияси, халқаро бўлим ва Корея таълим маркази вакиллари томонидан таълим, грантлар ҳамда халқаро дастурлар юзасидан маслаҳатлар берилди. А блокидаги 109-хонада Ахборот тизимлари муҳандислиги йўналиши талабалари томонидан инновацион лойиҳалар тақдим этилди. Шунингдек, «Касбий чарчашни енгиш» мавзусида семинар ҳамда тўғри суҳбатдан ўтиш, CV ва резюме тайёрлаш бўйича амалий тренинглар ўтказилди.
Тадбир доирасида маданий чиқишлар, талабалар ишлари кўргазмалари, амалий косметология йўналиши томонидан юз диагностикаси ва косметологик муолажалар, либослар дизайни кўргазмаси ҳамда рангтасвир йўналиши талабалари иштирокидаги амалий машғулотлар ташкил этилди.
Мазкур ярмарка ёш мутахассислар учун реал иш ўринлари, профессионал алоқалар ва замонавий меҳнат бозори талаблари билан яқиндан танишиш имконини яратган муҳим платформа бўлди.
Қабул платформаси: admission.kiut.uz
Сайт: kiut.uz
Telegram: t.me/kiut_official
Instagram: @kiut.uz_rasmiy
Facebook: fb.com/kiut.official
YouTube: kiut.official
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ