• 11 938 сўм
    -37.19
  • 13 961 сўм
    -47.09
  • 159 сўм
    -0.17
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 938 сўм
    -37.19
  • 13 961 сўм
    -47.09
  • 159 сўм
    -0.17
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 21 апрел 14:28

Самарқандда 26 ёшли эркак урушда қатнашгани учун қамалди

У Россияда қамалиб қолган. Шундан сўнг, Россия қуролли кучлари сафида шартнома асосида хизмат қилишга рози бўлган.

332
0
Иллюстрация

Самарқанд вилояти Жомбой туман суди хорижий давлат ҳудудида ҳарбий ҳаракатларда иштирок этганликда айбланган фуқаро Ф.Ғуломовга нисбатан ҳукм чиқарди.

Суд ҳужжатларига кўра, 2000 йилда туғилган Ф.Ғуломов Россияда гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноят учун жазо ўтаётган вақтда моддий манфаат ва эрта озодлик эвазига ҳарбий хизматга жалб қилинган.

У 2025 йилда Россия қуролли кучлари сафида шартнома асосида хизматга кириб, Луганск ҳудудида ҳарбий тайёргарликдан ўтган ва Украинага қарши жангларда иштирок этган.

Жанглар давомида у жароҳат олган ва кейинчалик Ўзбекистонга қайтиб келган. Судда айбини тан олиб, қилмишидан пушаймонлигини билдирган.

Суд қарорига кўра, Ф.Ғуломов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. У жазони яшаш манзилида ўтайди.

332
0

Изоҳ