• 12 014 сўм
    -10.88
  • 13 650 сўм
    6.88
  • 160 сўм
    -0.46
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 014 сўм
    -10.88
  • 13 650 сўм
    6.88
  • 160 сўм
    -0.46
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Тайинловлар 5 май 21:25

Соғлиқни сақлаш вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

Президент қарори билан вазирнинг беш нафар ўринбосари тайинланди, улардан бири иқтисодиёт ва молия вазирининг собиқ ўринбосари Илҳомжон Умурзоқовдир.

518
0
uznews.uz

Аввалроқ, Элдор Эркинович Адилов соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.

Президент қарори билан вазирнинг қуйидаги ўринбосарлари ҳам тайинланди:

- Отабек Суннатович Имомов Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;

- Асамутдинов Жалолиддин Шарафутдинович соғлиқни сақлаш вазирининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига;

- Худойқулов Адҳам Юсупович Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари лавозимига;

- Мухамедов Шерзод Дилмуратович Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари лавозимига;

- Умурзоқов Илҳомжон Ўринбой ўғли соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари - Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш департаменти директори лавозимида ишлаган.

518
0

Изоҳ