• 12 002 сўм
    4.11
  • 13 974 сўм
    5.99
  • 167 сўм
    -0.64
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 002 сўм
    4.11
  • 13 974 сўм
    5.99
  • 167 сўм
    -0.64
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 12:50

Президент бир гуруҳ санъаткорларни давлат мукофоти билан тақдирлади — фото

Маросимда президент мукофот соҳибларига фахрий унвонлар, орден ва медалларни тантанали равишда топширди.

191
0
prezident.uz

Ўзбекистон президентининг 28 майдаги фармони билан маданият, санъат ва адабиёт соҳалари ходимларидан бир гуруҳи давлат мукофотлари билан тақдирланган эди.

Бугун пойтахтдаги Халқаро конгресс марказида ушбу мукофотларни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

Давлат раҳбари тадбирда сўзга чиқиб, мамлакат қудрати нафақат иқтисодий кўрсаткичлар, балки унинг маънавияти, маданияти, адабиёт ва санъати билан ҳам белгиланишини таъкидлади.

"Қайси миллатнинг адабиёти бой, мусиқаси юракка яқин, театри ҳаётий, киноси таъсирчан, санъати жозибадор бўлса, ўша халқнинг овози дунёда баланд эшитилади", – деди президент.

Шу маънода, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида инсон қалбини тарбиялайдиган катта маънавий макон яратилаётгани қайд этилди. Бу борада зиёлилар, ёзувчи ва шоирлар, маданият ва санъат намояндалари, креатив соҳа вакилларининг ўрни беқиёс экани таъкидланди.

Ижод аҳлининг фидойи меҳнати туфайли жамиятда миллий руҳ мустаҳкамланаётгани, халқ тафаккури юксалаётгани, ёшлар қалбида эзгулик, ватанпарварлик ва инсонпарварлик туйғулари чуқур жой олаётгани алоҳида қайд этилди.

Давлат раҳбари соҳанинг 167 нафар илғор вакили юксак давлат мукофотлари билан тақдирланганини мамнуният билан таъкидлади. Улар орасида узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб, халқимизнинг маданий, бадиий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга улкан ҳисса қўшган ёзувчи ва шоирлар, хонанда ва созандалар, рақс усталари, опера ижрочилари ва бастакорлар, театр, кино ва цирк санъати намояндалари, бахшилар ва аскиячилар, ҳунарманд ва рассомлар, маданий мерос, музей ва кутубхона ходимлари, устоз ва мураббийлар борлиги барчамизга фахр бағишлаши эътироф қилинди.

Шу билан бирга, бугун орамизда бўлмаса-да, сўзи, куй-қўшиғи, ижоди ва бутун ҳаёти билан халқимиз қалбида мангу яшаб келаётган адабиёт, маданият ва санъат дарғаларининг муқаддас хотирасига юксак эҳтиром кўрсатилди. Уларнинг 24 нафари давлат мукофотлари билан вафотидан сўнг тақдирланди.

"Юртимиздаги ҳар бир инсоннинг, ҳатто улар ўтиб кетган бўлса-да, хизматларини муносиб эътироф этиш ҳам бизнинг маънавий бурчимиздир. Бу аждодлар хотирасини юксак қадрлайдиган халқимизнинг кўнглидаги иш бўлди", – деди давлат раҳбари.

Маросимда президент мукофот соҳибларига фахрий унвонлар, орден ва медалларни тантанали равишда топширди.

Давлат раҳбари мукофотланганларни бутун халқ номидан самимий табриклаб, юксак эътироф уларни янги-янги ижодий ютуқларга илҳомлантиришини ишонч билан таъкидлади.

Мукофотланганлар юксак ҳурмат ва эътибор, маданият ривожи ва ижодкорларга яратилаётган кенг шароитлар учун давлат раҳбарига миннатдорлик билдирди.  

191
0

Изоҳ