• 12 002 сўм
    4.11
  • 13 974 сўм
    5.99
  • 167 сўм
    -0.64
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 002 сўм
    4.11
  • 13 974 сўм
    5.99
  • 167 сўм
    -0.64
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 15:35

Тошкентда метро яқинида нотаниш қизга тегажоғлик қилган эркак 5 суткага қамалди

Судда фуқаро метрополитендан чиқаётганида қизга текканини айтди.

278
0
uznews.uz

Иш ҳужжатларига кўра, воқеа жорйи йилнинг 21 май куни кечқурун содир бўлган. Пойтахтнинг Чилонзор туманида яшовчи 28 ёшли Р.Қ. метронинг "Олмазор" бекати олдида Н.Ф.нинг (қиз бола) бўйнидан силаб, унга нисбатан номақбул бўлган ҳамда унинг шаъни ва қадр қимматини таҳқирлайдиган шаҳвоний хусусиятга эга бўлган ҳаракатларни содир этган.

Суд мажлисида Р.Қ., юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатдаги айбига иқрорлигини, Олмазор метросидан чиқиш жойида кетаётганида Н.Ф.нинг (қиз бола) бўйнига тегиб кетганлиги, содир этган қилмишидан пушаймонлигини, бундан кейин бу ҳолатлар бошқа такрорланмаслигини билдириб, суддан унга нисбатан енгиллик беришни сўради.

Суд қарори билан Р.К. МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисми (шаҳвоний шилқимлик) билан айбли деб топилиб, унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

278
0

Изоҳ