4 июнь куни соат 06:00 дан бошлаб Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланди.
Чекловлар қуйидаги ҳудудларда амал қилади:
- Тарас Шевченко кўчаси — Фидокор кўчаси билан кесишмадан Нукус кўчаси билан кесишмагача;
- Саида Барака кўчаси — Ойбек кўчаси билан кесишмадан Амир Темур шоҳкўчасигача.
Маълум қилинишича, ушбу чекловлар 8 июнь куни соат 07:00 гача амал қилади.
Ҳайдовчиларга сафарларини олдиндан режалаштириш ва айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилмоқда.
Изоҳ