• 12 014 сўм
    -39.55
  • 13 859 сўм
    -73.35
  • 167 сўм
    -0.44
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 014 сўм
    -39.55
  • 13 859 сўм
    -73.35
  • 167 сўм
    -0.44
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 12:17

Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади

Илгари ҳужжат Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан фақат учинчи уринишда қабул қилинган эди.

92
0
uznews.uz

Сенатнинг шанба куни бўлиб ўтган навбатдаги ялпи мажлисида "Аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун маъқулланди.

Сенаторлар аҳоли саломатлиги ва осойишталигига, унинг нормал дам олишига салбий таъсир кўрсатадиган зарарли шовқинларга қарши курашиш масалаларини комплекс тартибга солувчи ягона ҳуқуқий ҳужжат амалда мавжуд эмаслигини таъкидладилар. 7 та санитария меъёр ва қоидалари мавжуд бўлса-да, қонунчиликда бу борада қатъий талаблар белгиланмаган. Шунингдек, инсон саломатлиги учун зарарли ва йўл қўйиладиган даражадан ортиқ шовқин ҳосил қилувчи объектларни жавобгарликка тортиш масалалари қонунчиликда тўлиқ ва аниқ белгиланмаган.

Ушбу қонун билан аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан муҳофаза қилишнинг умумий қоидалари, давлат органларининг бу соҳадаги ваколатлари, шунингдек, аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан муҳофаза қилиш чоралари аниқ белгилаб қўйилмоқда.

Шунингдек, фуқароларнинг тинчлиги ва нормал дам олишини бузувчи шовқинларга, фуқароларнинг тинчлиги ва нормал дам олишини бузишга йўл қўйилмайдиган вақт оралиқларига, шовқиннинг зарарли таъсири учун компенсация тўловларига тааллуқли нормалар назарда тутилмоқда.

Бундан ташқари, жисмоний ва юридик шахсларнинг аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланмоқда.

Парламентнинг юқори палатаси ҳужжатнинг қабул қилиниши аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш бўйича муносабатларни тартибга солишга хизмат қилишини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, фуқароларнинг тинчлиги ва осойишталигини бузишга оид қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан ўтган йилнинг октябрь ойида учинчи уринишда қабул қилинган эди.

Аввалроқ депутатлар қонун лойиҳасини икки марта рад этиб, қайта ишлашга юборган эди. Энди қонун лойиҳаси давлат раҳбари томонидан имзоланиши керак.

92
0

Изоҳ