• 12 014 сўм
    -39.55
  • 13 859 сўм
    -73.35
  • 167 сўм
    -0.44
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 014 сўм
    -39.55
  • 13 859 сўм
    -73.35
  • 167 сўм
    -0.44
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 15:06

Тошкентнинг бир қатор марказий кўчаларида транспорт ҳаракати уч кунга чекланади

Чекловлар Тошкент халқаро инвестиция форумини ўтказиш билан боғлиқ.

161
0

В Тошкент халқаро инвестиция форуми ўтказилиши муносабати билан 16-18 июнь кунлари Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, чекловлар қуйидаги ҳудудларда амал қилади:

- Ислом Каримов кўчаси: Ислом Каримов ва Шароф Рашидов кўчалари чорраҳасидан Ислом Каримов ва Фурқат кўчалари чорраҳасигача.

- Янги Ўзбекистон кўчаси: Махтумқули, Темур Малик ва Янги Ўзбекистон кўчалари кесишмасидаги кўприкдан Янги Ўзбекистон ва Истиқлол кўчалари чорраҳасигача.

- Ислом цивилизацияси марказига туташ ҳудудда: Шароф Рашидов ва Абдулла Қодирий кўчалари чорраҳасидан, сўнгра Абдулла Қодирий ва Хуросарой кўчалари бўйлаб Хуросарой ва Нурафшон кўчалари чорраҳасигача.

Йўл ҳаракати иштирокчилари учун айланма йўналишлар ташкил этилади.

Истисно тариқасида, фавқулодда ва тезкор хизматларнинг махсус транспорт воситаларига ҳаракатланишга рухсат берилади.

Бундан ташқари, форум ўтказиладиган кунларда юк транспортларининг Тошкентга кириши ёпилади. Ҳаракат Тошкент вилоятининг айланма йўллари бўйлаб амалга оширилади.

Фуқаролар вақтинчалик ноқулайликларга тушуниш билан ёндашишга, жамоат тартиби ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминловчи ходимларнинг талабларига риоя қилишга, шунингдек, ўз йўналишларини олдиндан режалаштиришга чақирилди.

161
0

Изоҳ