• 12 012 сўм
    32.29
  • 13 935 сўм
    30.27
  • 166 сўм
    1.13
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 012 сўм
    32.29
  • 13 935 сўм
    30.27
  • 166 сўм
    1.13
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Спорт 15 июн 17:04

Тошкентда Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 ўйинларини томоша қилиш учун 13 та майдон очилади

Пойтахтнинг ҳар бир туманида миллий терма жамоа ўйинлари махсус майдонларда намойиш этилади.

207
0
ЎФА

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги ўйинлари Тошкент шаҳрининг барча туманларида ўрнатилган катта экранларда жонли эфирда намойиш этилади.

Махсус томоша майдончалари рўйхати:

Бектемир тумани - "Роҳат" маҳалласи;
Миробод тумани - "Фурқат" боғи;
Мирзо Улуғбек тумани - Central Park маданият ва истироҳат боғи;
Олмазор тумани - Ғалаба боғи;
Сергели тумани - Марказий хиёбон;
Учтепа тумани - "Seoul Eco Park";
Чилонзор тумани - Ғафур Ғулом номидаги "Dream Park";
Шайхонтоҳур тумани - "Анҳор-Локомотив" боғи;
Юнусобод тумани - Юнусобод спорт мажмуаси;
Яккасарой тумани - "Дўстлик" боғи;
Янгиҳаёт тумани - INDEX Park;
Яшнобод тумани - "Ашхобод" боғи.

Энг катта томоша майдони - 10 минг мухлисга мўлжалланган майдон "Бунёдкор" стадиони ҳудудида ташкил этилади.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг гуруҳ босқичидаги ўйинлари жадвали (Тошкент вақти билан):

Ўзбекистон - Колумбия (18 июнь | 07:00)
Португалия - Ўзбекистон (23 июнь | 22:00)
Конго ДР - Ўзбекистон (28 июнь | 04:30)

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ўйинлари бутун республика бўйлаб мактабларнинг катта экранларида ҳам намойиш этилади. Тошкентда ўйинларни 12 та мактабда томоша қилиш мумкин: Nо293, Nо110, Nо27, Nо133, Nо317, Nо228, Nо168, Nо314, Nо12, Nо135, Nо255 ва Nо329. Мактабларнинг тўлиқ рўйхати билан бу ерда танишиш мумкин.

207
0

Изоҳ