Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига 16 июнь куни соат 22:16 да "112" тизими орқали Ёзёвон тумани "Сой бўйи" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида автомобиль ёнаётгани ҳақида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, қутқарув бўлинмалари воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, ёнғинни қисқа вақт ичида бартараф этган.
Дастлабки маълумотларга кўра, "Сой бўйи" МФЙ ҳудудидаги қаровсиз нотурар бинодан 60 квадрат метр майдон ҳамда учта автомобиль — Labo, Hyundai ва Mercedes-Benz русумли транспорт воситалари ёнган.
Бирламчи маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида икки нафар фуқаро ҳалок бўлган. Шунингдек, уч нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага олиб кетилган.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Воқеа жойида вилоят ФВБ раҳбарияти, туман ФВБ масъул ходимлари ҳамда тегишли хизматлар вакиллари иш олиб бормоқда.
Изоҳ