• 12 019 сўм
    -82.76
  • 13 690 сўм
    -122.1
  • 154 сўм
    0.12
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 019 сўм
    -82.76
  • 13 690 сўм
    -122.1
  • 154 сўм
    0.12
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 09:38

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп пенсионерлар яшаши маълум қилинди

Ўзбекистонда пенсионерлар сони 4,36 миллион нафардан ошган. Ўртача ойлик пенсия миқдори 1,6 млн сўмни ташкил қилмоқда.

389
0
uznews.uz

2026 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунларига кўра, Пенсия жамғармаси тизимида пенсия олувчилар сони 4 миллион 361 минг 432 нафарга етди. Ўртача ойлик пенсия миқдори эса 1 миллион 688 минг 61 сўмни ташкил қилди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ярим йиллик ҳисоботида маълум қилинди. 

Ҳисоботга кўра, республика бўйича аҳолининг 11 фоизи пенсия олади. Ҳозирда мамлакатда 39 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қилса, уларнинг 4,28 миллион нафари пенсионер ҳисобланади.

Ҳудудлар кесимида энг кўп пенсионер Фарғона вилоятида қайд этилган бўлиб, уларнинг сони 515 минг 377 нафарни ташкил этган. Шунингдек, Самарқанд, Андижон ва Қашқадарё вилоятлари билан бирга ушбу тўрт ҳудуд республикадаги барча пенсионерларнинг 41 фоизини қамраб олган.

Энг кам кўрсаткич эса Сирдарё вилоятида кузатилган. Бу ерда 111 минг 319 нафар пенсия олувчи рўйхатга олинган бўлиб, бу Фарғона вилоятига нисбатан қарийб 4,6 баробар кам.

Аҳоли сонига нисбатан пенсионерлар улуши энг юқори бўлган ҳудудлар:
Бухоро вилояти — 12,9 фоиз;
Навоий вилояти — 12,1 фоиз;
Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳри — 11,9 фоиздан.

Энг паст улуш эса Жиззах (9,6 фоиз) ва Сурхондарё (9,7 фоиз) вилоятларида қайд этилган.

2026 йил 1 июль ҳолатига кўра, ногиронлик пенсияси олувчилар улуши энг юқори ҳудудлар Навоий вилояти (18,2 фоиз), Сирдарё вилояти (17,7 фоиз) ва Қорақалпоғистон Республикаси (15,3 фоиз) бўлган.

Ҳисоботда қайд этилишича, йилнинг биринчи ярмида Пенсия жамғармасида хизмат кўрсатиш сифати ҳам яхшиланган.

Хусусан, мурожаатлар сони 39,2 фоизга камайган, пенсияларни проактив тарзда тайинлаш улуши эса 54–87 фоизгача ошган. Шу билан бирга, суғурта маблағлари тақчиллиги кенгайиб, тизимнинг давлат бюджети трансфертларига қарамлиги сақланиб қолмоқда.

389
0

Изоҳ