• 11 989 сўм
    -30.16
  • 13 664 сўм
    -25.96
  • 153 сўм
    -0.38
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 989 сўм
    -30.16
  • 13 664 сўм
    -25.96
  • 153 сўм
    -0.38
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 16:50

2030 йилгача Ўзбекистонда ичимлик суви билан таъминланганлик 90 фоизга етказилади

Президент Шавкат Мирзиёев сув таъминоти ва канализация тизимини кенг кўламда модернизация қилишга қаратилган фармонни имзолади.

84
0
uznews.uz

2026–2027 йилларда Ўзбекистонда ичимлик суви ва оқова сув тизимини ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилади. Бу даврда 5 минг километрдан ортиқ ичимлик суви тармоғи, 245 та сув таъминоти объекти, 1 минг километрдан зиёд канализация тармоғи ва 81 та оқова сув иншооти қурилиши режалаштирилган.

Натижада марказлашган ичимлик суви таъминоти билан қамров даражаси 84 фоизга, канализация хизматлари билан қамров эса 23 фоизга етказилади.

Сув йўқотишларини камайтириш мақсадида ичимлик суви ишлаб чиқариш объектлари ҳамда магистрал тармоқларга уланган нуқталарда 4800 та замонавий ҳисоблагич, шунингдек, 7577 та объектга маълумотларни масофадан узатувчи интеллектуал ҳисоблагичлар ўрнатилади. Истеъмолчиларнинг ҳисоблагичлар билан таъминланганлик даражаси 91 фоизга етказилиб, бунинг учун 215 мингта янги ҳисоблагич ўрнатилади.

2026 йил 1 сентябрдан бошлаб «Ўзсувтаъминот» АЖ эксплуатациясига топшириладиган барча сув таъминоти ва оқова сув лойиҳалари ягона электрон мониторинг платформаси орқали юритилади. Унга ерости сувлари ҳолати ва турли молиялаштириш манбалари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақидаги маълумотлар ҳам интеграция қилинади.

Мавжуд SCADA тизимлари негизида сув таъминотини мониторинг қилиш, сув сифатини назорат қилиш, авария хизматларини бошқариш ва босимни тартибга солишни бирлаштирувчи ягона бошқарув платформаси яратилади. Шунингдек, республика миқёсида ягона диспетчерлик маркази ва 14 та ҳудудий марказ ташкил этилиб, сув ишлаб чиқаришдан тортиб истеъмолчига етказиб беришгача бўлган жараён реал вақт режимида кузатилади.

Корпоратив бошқарувни такомиллаштириш доирасида «Ўзсувтаъминот» АЖ акцияларининг 40 фоизи Американинг Franklin Templeton инвестиция компаниясига ишончли бошқарувга берилди. Шунингдек, ичимлик сувини ишлаб чиқариш ва уни ташиш функциялари ажратилади. 2027 йил 1 апрелга қадар магистрал тармоқлар ва йирик сув объектларини бошқарадиган «Магистрал сув таъминоти» АЖ ташкил этилади.

Энергия самарадорлигини ошириш мақсадида қарийб 2 мингта юқори энергия сарфловчи насос алмаштирилади, умумий қуввати 15 МВт бўлган қуёш электр станциялари ўрнатилади. Бу ҳар йили тахминан 7 млн кВт·соат электр энергиясини тежаш имконини беради.

2028 йил охиригача аҳолини марказлашган ичимлик суви билан тўлиқ таъминлаш дастури амалга оширилади. Бунинг доирасида 232 914 та жамоат сув колонкаси ўрнига ичимлик суви тўғридан-тўғри хонадонларга олиб кирилади ва ҳар бир уй замонавий ҳисоблагич билан жиҳозланади.

2027 йил 1 январдан бошлаб ичимлик суви ва оқова сув хизматлари тарифларини тасдиқлаш ваколати Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиясига ўтади. Шунингдек, ҳар йили март ойида «Сувни асраш ойлиги» ўтказилади.

Соҳа учун малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида янги ўқув йилидан дуал таълим тизими асосида ихтисослаштирилган факультет фаолият бошлайди. Ҳар бир талабалар гуруҳига соҳа корхоналари мутахассисларидан устозлар бириктирилади.

Бундан ташқари, «Ўзсувтаъминот» АЖда рақамлаштириш ва сунъий интеллектни жорий этиш бўйича бошқарув раиси ўринбосари лавозими жорий этилади.

Йил охирига қадар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда «Ўзсувтаъминот» АЖ 2030 йилгача бўлган ичимлик суви ва оқова сув тизимини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқади.

Унда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш даражасини 90 фоизга, канализация хизматлари билан қамровни 30 фоизга етказиш, инвестицияларни жалб қилиш, соҳани рақамлаштириш ва бошқарув самарадорлигини янада ошириш асосий мақсадлардан бири этиб белгиланган.

84
0

Изоҳ