• 11 960 сўм
    -46.21
  • 13 761 сўм
    -3.95
  • 150 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 960 сўм
    -46.21
  • 13 761 сўм
    -3.95
  • 150 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 18:18

Ўзбекистонда уйсиз фуқароларга ҳужжатларини тиклаш ва иш топишда ёрдам берилади

Доимий яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга касб-ҳунар ўқиши учун ваучерлар ажратиш ва улар учун иш ўринларини захира қилиш режалаштирилмоқда. Ҳар бир фуқаро учун алоҳида ижтимоий реинтеграция режаси ишлаб чиқилади.

68
0
uznews.uz

Президент доимий яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни қўллаб-қувватлашга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.

Қайд этилишича, ҳозирги кунда республикада жами 726 ўринга мўлжалланган 11 та реабилитация маркази фаолият юритмоқда. 2026 йилнинг биринчи ярмида ушбу муассасаларга 1,1 минг нафар фуқаро жойлаштирилган.

Амалдаги реабилитация муассасалари вақтинча жойлаштириш ва ижтимоий реинтеграция марказларига айлантирилади. Уйсиз шахслар ушбу марказларга ўз мурожаати асосида, «маҳалла еттилиги» ўргануви натижаларига кўра ёки ижтимоий ходим ҳамда профилактика инспектори кўмагида жойлаштирилади.
Ҳар бир фуқаро учун ҳужжатларини тиклаш, тиббий ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш, касб-ҳунарга ўқитиш ҳамда ишга жойлаштиришни назарда тутувчи индивидуал режа ишлаб чиқилади.

Марказларда аҳоли бандлигига кўмаклашувчи бўлинмалар ташкил этилади. Бўш турган бинолар эса имтиёзли шартларда тадбиркорларга ижарага берилади.
Шунингдек, доимий яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга касб-ҳунар ўқиши учун ваучерлар бериш, уларни ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифалар рўйхатига киритиш ҳамда улар учун иш ўринларини захира қилиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, давлат ижтимоий буюртмасини хусусий ташкилотлар ўртасида жойлаштириш орқали вақтинча бошпана, иссиқ овқат ва кий

68
0

Изоҳ