• 11 775 сўм
    9.71
  • 13 588 сўм
    1.8
  • 139 сўм
    -0.18
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 775 сўм
    9.71
  • 13 588 сўм
    1.8
  • 139 сўм
    -0.18
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Ҳодисалар 3 август 10:37

Тошкентда маст йўловчи автобуснинг ойнасини уриб синдирди

Йўловчи автобуснинг ойнасини синдиргани етмагандек ҳайдовчининг бўйин ва юз қисимларига бир неча маротаба уриб тан жароҳати етказган.

2882
0
Видеодан кадр

Куни кеча автобус салонида номаълум эркак жамоат транспорти бўлган автобуснинг олд ойнасини синдиргани айтилган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидани Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати изоҳ берди.
 
Аниқланишича, жорий йилнинг 1 август куни тахминан соат 14:30 атрофида 98-йўналишда ҳаракатланувчи автобус салонида йўловчи Д.П. маст ҳолатда ҳайдовчининг фаолиятига тўсқинлик қилиб жанжал кўтарган. Шундан сўнг, ҳайдовчи Р.Я. ҳуқуқбузарни автобусдан туширган вақтда Д.П. автобусни олди ойнасига мушт билан зарба берган. Зарба натижасида автобуснинг олди ойнаси синган. Шундан сўнг йўловчи ҳайдовчининг бўйин ва юз қисимларига бир неча маротаба уриб тан жароҳати етказган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

2882
0

Изоҳ