• 11 818 сўм
    -35.48
  • 13 788 сўм
    -81.7
  • 142 сўм
    -0.17
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 818 сўм
    -35.48
  • 13 788 сўм
    -81.7
  • 142 сўм
    -0.17
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 15:56

Тошкентда Шота Руставели кўчасида «Яшил тўлқин» тизимининг янги қисми ишга тушди

Тошкентда «Яшил тўлқин» светофорлар тизимининг яна бир қисми ишга туширилди. Шота Руставели кўчасининг Жанубий вокзалдан Grand Mir Hotel меҳмонхонасигача бўлган қисмида светофорлар синхронлаштирилиб, йўлда ҳаракатланиш вақти қарийб 30 фоизга қисқарди.

231
0
Видеодан кадр

Янги тизим Шота Руставели кўчасида икки йўналишда ҳам ишлайди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази хабар берди.

Ўтказилган синовлар натижасига кўра, Жанубий вокзалдан Grand Mir Hotel меҳмонхонасигача бўлган йўналишда ҳаракатланиш вақти 11 дақиқа 30 сониядан 8 дақиқагача қисқарган. Қизил чироқда тўхташлар сони эса 6 мартадан 2 мартага камайган.

Қарама-қарши йўналишда ҳам йўлга сарфланадиган вақт 12 дақиқадан 8 дақиқа 30 сонияга тушган. Тўхташлар сони 6 мартадан 2 мартага камайган.

Шу тариқа, ҳар икки йўналишда ҳаракатланиш вақти 3 дақиқа 30 сонияга ёки қарийб 30 фоизга қисқарган.

Мутахассислар «Яшил тўлқин» тизими барча светофорларда яшил чироқ бир вақтда ёниши дегани эмаслигини таъкидлади. Тизимда автомобилнинг йўлнинг муайян қисмини босиб ўтиши учун зарур вақт ҳисобга олинади ва кейинги ҳар бир светофор учун яшил сигнал ёқиладиган алоҳида вақт оралиғи белгиланади.

Ҳайдовчи яшил чироқда ҳаракатни бошлаб, белгиланган тезликка риоя қилса ва транспорт оқими эркин бўлса, кейинги светофорларга яшил сигнал ёниши вақтида етиб бориши мумкин.

Қайд этилишича, «Яшил тўлқин» тизими тезликни ошириш учун эмас, балки транспорт ҳаракатини бир маромда ва хавфсиз ташкил этиш учун жорий этилмоқда. У ортиқча тўхташлар, чорраҳалардаги навбатлар ва кутиш вақтини қисқартириш, шунингдек, ёқилғи сарфи ҳамда зарарли чиқиндилар ҳажмини камайтиришга хизмат қилади.

231
0

Изоҳ