Компаниялар 5 млрд сўмгача маблағ олиши мумкин. Пулларни айланма маблағларни тўлдириш, хомашё ва товарлар харид қилиш, етказиб берувчилар билан ҳисоб-китоб қилиш ҳамда бизнеснинг бошқа жорий эҳтиёжларига йўналтирса бўлади. Фоиз ставкаси йиллик 18,99% ни ташкил этади, кредит муддати эса етти йилгача. Бундай узоқ муддат тўлов жадвалининг доимий босимисиз ривожланишни режалаштириш имконини беради.
Банк амалдаги кредитлари бор мижозларга алоҳида эътибор қаратади. Агар бошқа банклардан олинган қарзлар қимматга тушаётган ва шартлари ноқулай бўлса, уларни InfinBank ка ўтказиш мумкин. Бунда кредит юки камаяди, тежалган маблағларни эса янги мақсадларга йўналтириш имкони туғилади: даромад қиммат қарзларни қоплашга кетмай, бизнес ривожи учун хизмат қилади.
Infin Yuksalish юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун мўлжалланган. Кредитни InfinBank нинг барча корпоратив бўлинмаларида расмийлаштириш мумкин.
Тафсилотларни банк сайтида ёки телефон орқали билиб олиш мумкин: +998 71 202 50 80.
Telegram: t.me/infinbank_news
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ