• 12 905 сўм
    -33.42
  • 162 сўм
    0.89
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
Uz
  • 12 905 сўм
    -33.42
  • 162 сўм
    0.89
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
Жамият 28 апрел 21:16

Хоразмда мактаб директори ўқувчи қизларни калтаклади — видео

Ўқувчи қизлар сочини йиғмаганлиги сабабли директор уларнинг сочидан тортиб, танбеҳ берган.

594
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Хоразмда мактаб директори ўқувчиларни калтаклагани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат Қўшкўпир туманидаги 14-сонли мактабда содир бўлган.

Мактаб директори дарс вақтида 11-синф хонасига кириб, бир неча қизларни сочини йиғмаганлиги сабабли уларнинг сочидан тортиб, танбеҳ берган. Бунинг оқибатида улардан бири билан жанжаллашиб кетади.

Ҳолат юзасидан мактаб директори ваколатли ташкилотлар томонидан маъмурий жавобгарликка тортилган.

"Шунингдек, педагогга хос бўлмаган ҳаракатлари учун "Ҳайфсан" интизомий жазо чораси қўлланилди",- дейилади хабарда.


594
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш