22 февраль куни солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси бўйича олиб борилаётган ишлар натижадорлигини таҳлил қилиб, навбатдаги муҳим вазифаларни белгилаб олишга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.
“Қанчалик мураккаб бўлмасин, бошлаган ислоҳотларимизни охиригача етказишимиз зарур. Лекин тарғибот-тушунтириш ишларини баҳона қилиб, ўрганишларни текширувга айлантиришга мутлақо йўл қўйилмайди. Ҳалол тадбиркор доимо давлат ҳимоясида, менинг ҳимоямда”, – деган давлатимиз раҳбари.
Йиғилиш давомида Айрим тадбиркорлар янги солиқ тизимини қўллаш бўйича етарли билимга эга эмаслиги туфайли товарларга асоссиз равишда қўшимча устамалар ҳисоблаш ҳоллари учрамоқда. Бу истеъмол бозорида нарх-навога ўз таъсирини ўтказмоқда.
Йиғилишда солиқ идоралари айрим ходимларининг малакаси, касб масъулияти талаб даражасида эмаслиги, оқибатда жиддий камчилик ва хатоларга йўл қўйилаётгани қайд этилган.
Қашқадарё ва Жиззах вилоятларининг айрим туманларида умумбелгиланган солиқ тўлаш тизимига ўтган тадбиркорлик субъектларига маслаҳат бериш учун солиқ инспекторлари номига бириктирилган.
“Солиқ ва прокуратура идораси ходимлари қулоғига қуйиб олсин: бу йил янги солиқ тизимининг тартиб-қоидалари ва ҳисоб-китоблари тадбиркорлар онгида тўлиқ шаклланмагунча, уларни жазолашга, жаримага тортишга умуман йўл қўйилмасин. Аксинча, улар тадбиркорларга маслаҳатчи ва кўмакчи бўлиб, солиқларни аниқ ҳисоблаш ва тўлашда тўғри йўл кўрсатиши керак”, – деган Шавкат Мирзиёев.
Шунингдек, айрим тадбиркорлар янги солиқ тизимини қўллаш бўйича етарли билимга эга эмаслиги туфайли товарларга асоссиз равишда қўшимча устамалар ҳисоблаш ҳоллари учраётгани таъкидланган. Бу истеъмол бозорида нарх-навога ўз таъсирини ўтказмоқда.
Шу боис республика штабига ҳудудларга чиқиб, жойларда нарх-наво ошиши сабабларини доимий таҳлил қилиш, уларнинг асоссиз ўсишининг олдини олиш бўйича қўшимча таклифлар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилган.
Бундан ташқари, йирик ишлаб чиқарувчилар, импортёрлар ва улгуржи савдо ташкилотлари томонидан сотилаётган товарлар ҳаракатини таҳлил қилиб, нақд пулсиз ҳисоб китоб-қилиш кўламини кенгайтириш, бунинг учун электрон ҳисоб-фактура тизимини тезроқ жорий этиш зарурлиги таъкидланган.
Янги солиқ тизимини жорий қилиш бўйича республика штаби ҳамда ҳокимликлар ҳузурида ҳудудий штаблар тузилиб, жойларда тегишли ташкилий ва тушунтириш ишлари олиб борилган. Натижада қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтаётган корхоналар сони 5 баробар ошган.