Ўзгидромет хабарига кўра, бугун, 8 май куни Ўзбекистон ҳудудига нисбатан салқин ва бираз нам ҳаво массаалари кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистон Республикасида баъзи жойларда, куннинг иккинчи ярмидан эса марказий вилоятларда ва Фарғона водийсида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момоқалдироқ кузатилиши мумкин. Кундузги ҳаво ҳарорати кечаги кунга нисбатан 3-4 даражага паст, 32-35 даража, шимолда 25-28 даража иссиқ атрофида бўлади.
Эртага, 9 май куни ҳарорат пасайиши давом этади, кундуз кунлари ҳарорат 27-30 даража илиқ, жанубда ва чўл ҳудудларда 32-35 илиқ даража атрофида бўлади.
Кечаси ва эрталаб марказий вилоятларда, куннинг иккинчи ярмидан Фарғона водийсида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момоқалдироқ кузатилади. Республикаининг қолган ҳудудларида ёмғирингарчилик кутилмайди.
10-11 май кунлари республикада ёмғирингарчилик кутилмайди. Ҳарорат асосан 30-35 даража илиқ бўлади. Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-то‘зонлар билан кузатилади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 8-11 май кунлари вақтли-вақти билан ёмғир ёғади, момоқалдироқ бўлиши мумкин. 9 майда айрим тог‘ли ҳудудларда кучли ёмғир ёғиши мумкин.
8-11 майда республикаинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тўшқин ходисалари юзага келиши мумкин. Тошкентда 8-май куни кундузи ёмғирингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 31-33 даража даража бўлади.
8 майда кечга томон, шунингдек, 9 майда кечаси ва эрталаб бираз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момоқалдироқ кузатилиши мумкин.
10-11-майда ёмғирингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 9-майда 28-30 даража, 10-11 майда 31-33 даража бўлади.
Изоҳ