• 12 935 сўм
    39.72
  • 14 367 сўм
    28.64
  • 160 сўм
    1.09
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 935 сўм
    39.72
  • 14 367 сўм
    28.64
  • 160 сўм
    1.09
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Реклама Кеча, 13:00

Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда

2025 йил 19 майдан бошлаб Ўзбекистон Миллий банки янги инвестиция маҳсулоти – “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда.

362
0

“Олтин омонат” — бу олтин сотиб олиш учун махсус банк ҳисобрақами бўлиб, оддий банк омонатларига ўхшайди, бироқ унда пул маблағлари ўрнига нақдсиз кўринишдаги олтин сақланади ва унинг миқдори граммларда ифодаланади. Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ларда нақдсиз кўринишдаги олтинлар хавфсизлиги учун жавобгарликни ўз зиммасига олади, мижозга банк қутичасини очиш ва унга тўлов қилиш зарурати йўқ. “Олтин омонат” орқали олтинда сармоя сақлаш, чет эл валютасида очилган ҳисобрақамлар орқали сармоя сақлашга ўхшайди, аммо олтин инфляция ва валюта тебранишларига чидамли ва барқарор актив ҳисобланади.

Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, Ватанимизда олтин мол-мулк йиғиш ва сақлаш маданиятида азалдан алоҳида ўрин тутган. Авлодлар давомида халқимиз заргарлик буюмлари, қуймалар ва тангалар шаклида энг ишончли актив сифатида олтинга сармоя киритган. Бу нафақат жамғармаларни сақлаш тури, балки барқарорлик ва эртанги кунга ишончнинг умумэътироф этилган рамзи ҳам ҳисобланган.

“Олтин омонат” ишга туширилиши билан Ўзбекистон Миллий банки анъанавий ёндашувнинг замонавий ечими — мобил иловаси орқали қулай тарзда бошқарилиши мумкин бўлган рақамли олтинни таклиф этади.

Янги маҳсулот шаффофлик, ишончлилик ва ахлоқий тамойилларга мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, бу уни анъанавий молиявий қадриятларга амал қиладиган мижозлар учун янада жозибадор воситага айлантиради. Фоизлар йўқлиги, спекулятив амалиётларнинг мавжуд эмаслиги ва сармоя бошқарувининг соддалиги “Олтин омонат”ни оқилона ва барқарор сармоя киритишга интилаётганлар учун қулай ечимга айлантиради.

Қандай мақсадлар учун “Олтин омонат” очиш мумкин:

  • АҚШ доллари ёки еврода жамғарма сақлаш ўрнига
  • Кўчмас мулкка сармоя киритиш ўрнига
  • Болалар келажагига инвестициялар
  • Узоқ муддатли жамғарма шаклида

“Олтин омонат”га сармоя киритишнинг фойдали жиҳатлари: Лондон қимматбаҳо металлар бозори ассоциацияси маълумотларига кўра, сўнгги 5 йил ичида олтин нархи 95 фоизга, сўнгги 10 йил ичида эса 165 фоизга қимматлашган. Бундай барқарор ўсиш олтиннинг юқори инвестицион афзаллигини кўрсатади ва “Олтин омонат”ни узоқ муддатли капитални сақлаш ва кўпайтиришнинг самарали воситасига айлантиради.

“Олтин омонат”нинг асосий афзалликлари:

— Фоиз ставкаси билан чекланмаган даромад олиш имконияти (омонатлардан фарқли ўлароқ);

— Банк офисларида 5 граммдан бошлаб (жорий курс бўйича тахминан 500 АҚШ долларга тенг), Миллий иловасида эса чекловларсиз олтин сотиб олиш имконияти мавжуд

— Ҳисобни тўлдириш ва қисман ечиб олиш имконияти — шунчаки олтиннинг бир қисмини истаган пайтда банкка сотиш орқали, комиссиясиз пул маблағларини қабул қиласиз;

— Ҳисобни исталган вақтда ёпиш мумкин;

— Йўқотишларсиз ва қўшимча тўловларсиз — “Олтин омонат” орқали олтин сотиб олиш бўйича битимлар ҚҚСга тортилмайди;

— “Олтин омонат”га фоизлар ҳисобланмайди. Даромад металлни сотиб олганингиздан сўнг, қимматроғига сотсангизгина шаклланади.

Муҳим: Қимматбаҳо металларга сармоя киритиш бозор хатари билан боғлиқ. Олтин нархи кўтарилиши ҳам, тушиши ҳам мумкин. Даромад кафолатланмаган ва сотиш пайтидаги металлнинг халқаро бозор қийматига боғлиқ.

“Олтин омонат”ни қандай очиш мумкин: “Олтин омонат”ни банк бўлимларида ва Миллий мобил иловаси орқали очиш мумкин. Банкда ҳисоб расмийлаштириш учун банкнинг энг яқин офисига ташриф буюринг ва мижозлар менежерига мурожаат қилинг. Миллий иловасида буни бор-йўғи бир неча босқичда — тез, қулай ва навбатсиз амалга оширишингиз мумкин.

Батафсил: nbu.uz cайтида

Реклама ҳуқуқлари асосида

362
0

Изоҳ

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш