МИБ Матбуот хизматининг UzNews.uz’га маълум қилишича, Фарғона вилояти Қўштепа туманида икки вояга етмаган фарзанднинг отаси бўлган эркак 2024 йилда ажрашган аёлини алимент тўламагани сабаб судга берган ҳамда суд шу йили 11 апрелда она даромадининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш белгилаган.
Бироқ, аёл алимент тўлашган қочиб, изсиз ғойиб бўлган. Мажбурий ижро бюроси ходимларининг саъй-ҳаракатлари ва узоқ давом этган қидирув тадбирлари натижасида она бошқа бир вилоятда қўлга олинган.
Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддаси (болаларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш) билан иш қўзғатилиб, материаллар судга оширилган.
Суд жараёнида аёл ўзининг 22 млн 363 минг 310 сўм миқдоридаги алимент қарздорлигини тан олса-да, уни тўлашдан қатъиян бош тортган. Натижада, Жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман суди томонидан онага алимент тўлаш ўрнига 7 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинланди.
Изоҳ