Маълум бўлишича, мазкур ҳолат Тошкент вилояти Паркент туманида содир бўлган. Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиовнинг хабар қилишича, мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари ўтказилди.
Текширишда мутасадди ташкилотлар томонидан "Паркентсой" каналидаги сув оқим бўйлаб ҳосил бўлган. Чуқурлиги тахминан 2 метрни ташкил этган, 20*40 м2 ўлчамдаги сув ҳавзасида таъқиқловчи белгилар ўрнатилмаганлиги, аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилмаганлиги, ёхуд сунъий ташкил топган сув ҳавзасини бартараф этиш чоралари кўрилмаганлиги аниқланди.
Иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатларни текшириш ҳамда бир қатор тергов ҳаракатлари ўтказиш лозимлигини инобатга олиб, ЖКнинг 116 (касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) ва 207 (мансабга совуққонлик билан қараш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
"Барча зарур тергов ҳаракатлари ўтказилганидан сўнг иш бўйича қонуний тўхтамга келинади",- дейилади хабарда.
Изоҳ