• 12 692 сўм
    100.85
  • 14 511 сўм
    -34.54
  • 158 сўм
    4.62
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 692 сўм
    100.85
  • 14 511 сўм
    -34.54
  • 158 сўм
    4.62
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Спорт Кеча, 12:45

Боксчи Лазизбек Муллажонов допинг сабаб мусобақалардан вақтинча четлатилди

Мусобақадан ташқари олинган допинг намунасида спортчининг танасида тақиқланган модда — метастерон излари аниқланган. Боксчи дисквалификация қарорини қайта кўриб чиқиш учун Б намунасини топшириш ҳуқуқига эга.

137
0
МОҚ

World Boxing учун мустақил антидопинг дастурини амалга оширадиган Халқаро тестлаш агентлиги (ITA) хабар беришича, ўзбекистонлик боксчи Лазизбек Муллажоновнинг допинг намунасидан метастерон моддасининг метаболитлари — яъни тақиқланган анаболик модда топилган.

ITA маълумотига кўра, мазкур намуна жорий йил 11 июнь куни спортчидан мусобақадан ташқари ҳолатда олинган.

Метастерон WADAнинг тақиқланган моддалар рўйхатига киритилган бўлиб, у мусобақа пайтида ҳам, мусобақадан ташқари пайтда ҳам қўлланилиши ман этилади. У ноаниқ моддалар туркумига киради. Метастерон — бу сунъий анаболик стероид бўлиб, у мушак массасини тез ошириш, куч ва чидамлиликни оширишга ёрдам беради.

“Спортчи натижа ҳақида хабардор қилинган ва у Б намунаси таҳлилини талаб қилиш ҳуқуқига эга. Агар Б намунаси таҳлили сўралса ва A намунаси натижасини тасдиқласа, ушбу ҳолат допинг қоидаларининг бузилиши деб ҳисобланади. Агар Б намунаси таҳлили сўралмаса, иш шу тарздаёқ тасдиқланган қоидалар бузилиши сифатида қаралади. Спортчи ушбу модданинг аниқланиши бўйича ўз изоҳларини тақдим этиш имкониятига эга”, — дейилади баёнотда.

Дунё антидопинг кодекси ва World Boxing’нинг антидопинг қоидалари 7.4.1-моддасига мувофиқ, боксчига нисбатан вақтинча дисквалификация жазоси қўлланилган.

Шунингдек, спортчи вақтинча дисквалификацияни бекор қилишни талаб қилиш ва унга қарши шикоят бериш ҳуқуқига эга.

137
0

Изоҳ