• 12 594 сўм
    90.78
  • 14 698 сўм
    213.48
  • 158 сўм
    2.55
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 594 сўм
    90.78
  • 14 698 сўм
    213.48
  • 158 сўм
    2.55
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 7 август 12:14

"Бунёдкор" стадиони атрофидаги кўчаларда автотранспорт ҳаракати тўлиқ чекланади

Жахон эстрада хонандаси Женнифер Лопезнинг концерти бўлиб ўтиши муносабати билан Чилонзор туманидаги айрим кўчалар тўлиқ ёпилади.

569
0
UzNews.uz

Бугун, 7 август куни Тошкентнинг Чилонзор туманида жойлашган Бунёдкор стадионида соат 19:00 да Жахон эстрада хонандаси Женнифер Лопезнинг концерти бўлиб ўтиши муносабати билан Чилонзор туманининг қуйида келтирилган кўчалар вақтинча ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, соат 12:00 дан 23:00 га қадар бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситалари ҳаракати тўлиқ чекланади.

— Чўпонота - Қатортол кўчалари чорраҳасидан, Чўпонота кўчаси бўйлаб, Чўпонота ва Чилонзор кўчалари кесишган чорраҳасигача бўлган қисми;

— Чилонзор - Чўпонота кўчалари чорраҳасидан Чилонзор кўчаси бўйлаб, Чилонзор - КХАЙ кўчалари кесишган чорраҳасигача бўлган қисми;

— Бунёдкор иккинчи даражали кўчаси: КХАЙдан - Чўпон ота кўчасигача бўлган қисми.

Ҳайдовчилар айланма ва ёндош кўчалардан ҳаракатланишни тавсия қилинади.

569
0

Изоҳ