Ўзбекистонлик 22 ёшли талаба 7 август куни Болгариянинг Созопол шаҳрида фожиали ҳалок бўлди. Ўзбекистонлик йигит сувда чўкётган қизни кўриб, уни қутқаришга шошилган. Ҳодиса қирғоқнинг қояли қисмида содир бўлган.
Йигитни кучли тўлқин қоплаб олди ва у тошларга урилиб кетди. Унинг танаси сувдаги катта харсанглар орасида тиқилиб қолди.
Жасадни сувдан чиқариб олиш учун тўққиз соатдан кўпроқ вақт кетди.
ТИВ хабарига кўра, воқеа ҳақида маълумот олинганидан сўнг дарҳол Болгария ҳудудини назорат қилувчи Истанбул шаҳридаги Бош консулхона билан алоқа ўрнатилган.
Ҳозирда дипломатлар марҳумнинг яқинлари ва Болгариянинг тегишли давлат идоралари вакиллари билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда.
Изоҳ