• 12 594 сўм
    90.78
  • 14 698 сўм
    213.48
  • 158 сўм
    2.55
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 594 сўм
    90.78
  • 14 698 сўм
    213.48
  • 158 сўм
    2.55
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 7 август 13:31

Ўзбекистонда 2 мингга яқин такси ҳайдовчилари 7 ойда 100 млн сўмдан кўп пул топди

Солиқ қўмитаси жорий йилнинг 7 ойи давомида такси агрегатор орқали ишлаган такси ҳайдовчилари, улардан тушган солиқлар ҳақида маълумот берди.

243
0
Георгий Намазов / UzNews.uz

2025 йилнинг 7 ойда 215 та такси агрегатори солиқ органлари ахборот тизимлари билан интеграция қилинган. Ўтган йилда бу кўрсатгич 155 та эди, дея хабар бермоқда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати. 

Жами 262,2 млн марта йўловчи ташиш амалга оширилган. Йўловчи ташиш айланмаси 5 трлн сўмдан ошди. Шундан:

— 3,6 трлн сўм ёки 72,2% – нақд тўловлар;

— 1,4 трлн сўм ёки 27,8% – нақдсиз тўловлар.

Ўртача битта чек 19 077 сўмни ташкил этган.

Қайд этилишича, агрегаторлар орқали йўловчи ташиш билан 457,3 мингга яқин ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчилар шуғулланмоқда. Ҳайдовчиларнинг ярмидан кўпи (56,3%) 30-50 ёшда – 257 629 киши, 30 ёшгача – 166 207 киши (36,3%), 50 ёшдан катталар – 33 477 киши (7,3%).

Шунингдек, агрегаторлар орқали 3 480 нафар аёл фаолият юритмоқда.

7 ой давомида такси хизматини кўрсатган 1,8 минг ҳайдовчи 100 млн сўмдан ортиқ даромад олган:

— 50-100 млн сўм – 19,1 минг ҳайдовчи;

— 10-50 млн сўм – 113,7 минг ҳайдовчи;

— 5-10 млн сўм – 59,4 минг ҳайдовчи;

— 1-5 млн сўм – 122,8 минг ҳайдовчи;

— 1 млн сўмгача – 140,2 минг ҳайдовчи.

Энг кўп фойдаланилаётган автомобиллар:

— Cobalt – 23,5%;

— Nexia – 21,5%;

— Lacetti – 16,9%.

7 ойда агрегаторлар 98,8 млрд сўм солиқ шундан, ҚҚС 55,4 млрд сўм тўлади.

243
0

Изоҳ