• 12 594 сўм
    90.78
  • 14 698 сўм
    213.48
  • 158 сўм
    2.55
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 594 сўм
    90.78
  • 14 698 сўм
    213.48
  • 158 сўм
    2.55
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 8 август 16:45

Фарғонада ўйнаб юрган 2 ёшли болани босиб кетган ҳайдовчи уй қамоғига олинди

55 ёшли аёл ҳайдовчи болакалай ўйнаб юрган вақтда уни кўрмасдан босиб кетган. Шундан сўнг у воқеа жойидан кетиб қолган.

323
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, Фарғонада ҳайдовчи Gentra автомобилда “дом” остида ўйнаб юрган болакалайни босиб, кетиб қолгани ҳақида хабар бергандик. ИИВ хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан суд ҳукм чиқарган.

Ҳолат юзасидан тергов ва суриштирув ишлари тугатилиб, иш жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судида кўриб чиқилди. Маълумотларга қараганда, 55 ёшли аёл ўша куни яқин қариндошининг уйига боришга отланади ва автомашинасини ҳайдайди. Унинг айтишича, у юрган вақтда ҳеч қандай боланинг овози эшитилмаган ва автомашинада бирортасини босиб ўтганини билмаган.

“Билганимда дарҳол тўхтардим. Масалан, итни сезиб кетсангиз ҳам тўхтайсиз-ку. Дарҳол тўхтардим. Келганимда ҳам, йўқ, мен эмасман, мен эмасман, дедим-да. Йиғлабди-ю, уни ҳам эшитмапман. Кейин камерада кўрдим”, — дейди аёл.

Шундан сўнг Ички ишлар бўлими ходимлари аёлга қўнғироқ қилган ва ҳолатни айтиб ўтганлар. Шунда ҳам аёл тан олмаган.

“Ички ишлар ходими телефон қилди. “Биттасини уриб кетибсиз, шилинибди оёғи билан қўли. Кўрмабсиз, кетворибсиз кўриб”, дейишди. Кейин “йўқ, йўқ” деб ҳеч ҳам тан олмадик у ерда. Кейин ана шу домларнинг орасига келдик. “Уриб юборгансиз, уриб юборгансиз” деб битта-иккита бола гапирди. Ўшанда ҳам тан олмадим, “Камерани кўринглар, мен урганим йўқ”, дедим. Кейин эртасига ўша камерани кўришган экан, мен эканман”.

Аёлнинг сўзларига қараганда, автомобил ҳайдашни бошлаганига беш йил бўлган.

Суд жараёнида икки ёшли боланинг отасининг сўзларига қараганда, муолажалар ва шифокорлар кўриги амалга оширилган бўлса-да, боланинг руҳий ҳолати ўзгарган.

“Битта гапни гапирсангиз, қўрқиб кетади. Машина келяпти деб, кўчага олиб чиқсангиз, уйга кираман, дейди. Олдин доим кўчада бўлган, ўйнаган бўлган, “уйга кирмайман” деган бола, ҳозир уйдан кўчага чиқиши келмайди”, — дейди боланинг отаси.

Боланинг отаси суд раисига 55 ёшли ҳайдовчи аёлга нисбатан қонуний чора кўришни, автомашина остида қолган бола оёғига турган бўлса-да, ҳали тўлиқ ўзини тиклаб олмагани, келажакда ҳам шифокорлар кўригида бўлиши кераклигини айтиб ўтди.

Суд ҳукмига кўра, аёл Жиноят кодексининг 117-моддаси биринчи қисми ҳамда 266-моддаси 1-қисмидаги жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга узил-кесил 2 йил муддатга муайян ҳуқуқдан, яъни барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, уйдан чиқишни бутунлай чеклашдан иборат 2 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Суд ҳукмига мувофиқ, аёл боланинг отасига 2 миллион 350 минг сўм моддий, шунингдек, 25 миллион сўм миқдорда маънавий зарар тўлаб беради.

323
0

Изоҳ