• 12 594 сўм
    90.78
  • 14 698 сўм
    213.48
  • 158 сўм
    2.55
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 594 сўм
    90.78
  • 14 698 сўм
    213.48
  • 158 сўм
    2.55
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 7 август 09:14

Самарқандда олтин маъданлари жойлашган махфий хариталарни сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Геологик хусусий корхона директори бўлиб ишлаган шахс мазкур маълумотлар учун $25 минг талаб қилган.

299
0
Видеодан кадр

ДХХ хабарига кўра, Самарқанд шаҳрида геологик хизматлар кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи хусусий корхона директори келгусида ноқонуний бойлик орттириш мақсадида маҳаллий фуқаронинг ишончига кириб, муқаддам ўзининг Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигида масъул лавозимларда ишлаганлиги ҳамда ўзида Самарқанд ва Жиззах вилоятлари ҳудудларида амалга оширилган геологик-қидирув ишлари натижасида яратилган олтин маъданлари жойлашган махфий геологик харита ва фотосуратлар борлигини айтиб, уларни 25 минг АҚШ долларига сотишини айтади. 

ДХХнинг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахс келишилган пуллардан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Тегишли ташкилотлар берган хулосага кўра, ушбу шахс иддао қилаётган ҳеч бир маълумот махфий ҳисобланмайди.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

299
0

Изоҳ