• 12 594 сўм
    90.78
  • 14 698 сўм
    213.48
  • 158 сўм
    2.55
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 594 сўм
    90.78
  • 14 698 сўм
    213.48
  • 158 сўм
    2.55
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 11:32

Uzum брендини ўғирлаган ресторандан 94 млн сўм ундирилди

Ресторанлардан бири Uzum кўринишидаги белгидан умумий овқатланиш соҳасида ноқонуний фойдаланилаётганлиги аниқланган.

263
0
t.me/afzalmilliyoshxona

Интеллектуал мулк янгиликлари хабарига кўра, “Ф.Т.” МЧЖ Uzum tezkor МЧЖга тегишли бўлган “Uzum tezkor” ва “Uzum food” товар белгисига ўхшаш “Uzum” кўринишидаги белгидан умумий овқатланиш соҳасида ноқонуний фойдаланилаётганлиги аниқланган. 

Узум тезкор МЧЖ ҳуқуқбузардан товон пули ундиришни сўраб судга мурожаат қилди ва суднинг қарори билан “Ф.Т.” МЧЖдан 75 млн сўм товон пули, давлат божлари ва бошқа харажатларни ҳисоблаганда жами 94 млн сўм ундирилиши белгиланди.

“Ҳурматли тадбиркорлар! Ўз брендингизни рўйхатдан ўтказишингизни ҳамда брендингиздан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига дуч келганингизда Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефони орқали хабар беришингизни ёки [email protected] электрон почта манзили орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз”, - дейилади хабарда.

263
0

Изоҳ