• 12 594 сўм
    90.78
  • 14 698 сўм
    213.48
  • 158 сўм
    2.55
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 594 сўм
    90.78
  • 14 698 сўм
    213.48
  • 158 сўм
    2.55
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал Кеча, 12:51

Тошкентда 3 нафар эркак Paynet терминалини ўғирламоқчи бўлишди - видео

Уч нафар шахс Paynet терминалини рақамсиз Tracker юкхонасига жойламоқчи бўлган, бироқ терминал оғир бўлганлиги сабабли улар автомобиль юкхонасига уни жойлай олишмаган.

407
0
Видеодан кадр

Тошкентда ниқоб таққан 3 нафар эркак Tracker автомашинасида paynet терминалини ўғирламоқчи бўлишгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати изоҳ берди.

Жорий йилнинг 3 август куни соат 23:50 атрофида Учтепа туманида Paynet банкоматини ўғирлашга уриниш бўлганлиги ҳақидаги хабар ИИБга келиб тушган. Воқеа жойига зудлик билан етиб борган тезкор-қидирув ходимларининг суриштирув ишлари натижасида уч нафар гумонланувчи: А.Ш., Т.Ф. ва З.З.лар ушланди.

Маълум бўлишича, учовлон қўлқоплар, юзларини яшириш учун бош кийимлар қийиб, кулранг Тraскer автомашинасининг давлат рақамларини ечиб олган ҳолда ҳаракатланишган. Воқеа жойида банкоматни кўтариб машина юкхонасига жойлаштиришга уринганда уни оғирлигидан тушириб юборишган.

Ерга тушиб кетган банкомат овози фуқароларнинг эътиборини тортганидан шубҳаланиб, улар шикаст етган банкоматни ташлаб воқеа жойидан қочиб кетишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 25-модда орқали 169-моддаси (ўғирлик қилишга суиқасд) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

407
0

Изоҳ