Бугун, 11 август куни Олий Мажлис Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди.
Кенгаш мажлисида Судьялар олий кенгаши раисини сайлаш масаласи кўриб чиқилди.
Олий Мажлис Сенати Кенгаши томонидан президентнинг тақдимига биноан Холмўмин Ёдгоровни Судьялар олий кенгаши раиси лавозимига сайлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Сенаторлар муҳокама этилган масала юзасидан ўз таклиф ва тавсияларини билдирди.
Изоҳ