• 11 963 сўм
    50.85
  • 13 971 сўм
    97.5
  • 155 сўм
    1.96
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 963 сўм
    50.85
  • 13 971 сўм
    97.5
  • 155 сўм
    1.96
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 3 октябр 16:57

Ўзбекистон ҳаво ҳудудига янги UZ коди берилди

Аввал ҳаво ҳудуди UT коди билан белгилаб келинар эди. Шунингдек, ягона мутлақ баландлик ва ягона ўтиш эшелони жорий этилди.

267
0

Жорий йилнинг 2 октябридан бошлаб Ўзбекистон ҳаво ҳудудида икки янгилик амалга киритилди: ягона мутлақ баландлик ва ягона ўтиш эшелони, шунингдек, UT кодидан янги халқаро UZ кодига ўтиш. Бу ҳақда «Ўзаэронавигация» ДУК матбуот хизмати хабар берди. 

Янги UZ коди Ўзбекистонга тегишлиликни кўрсатади ҳамда турли чалкашликларни бартараф этиб, маълумотларни янада аниқ, ишончли ва халқаро рақамли тизимлар билан мослашувчан қилади. У (ICAO) стандартларига тўлиқ жавоб беради ва соҳа рақамли трансформациясига хизмат қилади.

«Бу эса аэронавигация маълумотлари тезроқ янгиланишини, янада қулай, аниқ ва хавфсиз бўлишини англатади», — дейилади «Ўзаэронавигация» маълумотида.

Бундан ташқари, ўтиш мутлақ баландлиги 13 000 фут этиб белгиланди, ўтиш эшелони эса 150 даражада ўрнатилди. Бу пилотлар ва диспетчерлар ишини енгиллаштиради, радиоалоқа сеанслари ҳамда процедуралар сонини камайтиради, ҳаво ҳаракатини бошқаришни янада аниқроқ қилади.

Ушбу технологиялар парвозларни нафақат хавфсизроқ, балки иқтисодий жиҳатдан ҳам самарали қилади, ёқилғи сарфини ва атроф-муҳитга чиқиндиларни камайтиради.

«Қабул қилинган чоралар нафақат Ўзбекистоннинг жаҳон авиация тизимидаги нуфузини мустаҳкамлайди, балки унинг ҳаво ҳудудини халқаро авиакомпаниялар учун янада қулай ва жозибадор қилади. Энги муҳими — бу ўзгаришлар парвозлар хавфсизлигини оширишга қаратилган», — дейилади хабарда.

267
0

Изоҳ